Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

АЖ “УЗБАТ” А.О. ҚК тайёр махсулотларни экспорт килиш бошламоқда

 Ўзбек-Британия корхонаси “Бритиш Американ Тобакко Узбекистан” 1994 йилнинг 22 ноябрь куни давлат иштирокидаги қўшма корхона сифатида ташкил этилган.

«Бритиш Американ Тобакко» Ўзбекистондаги 24 йил фаолияти давомида, маҳаллий тамаки саноати модернизациясига 400 миллион АҚШ доллари атрофида инвестиция киритган. Ҳозирги кунда АЖ “УЗБАТ А.О.” ҚК энг йирик солиқ тўловчилардан бири ҳисобланиб, унда 1200 та ишчи ишлаб келмоқда, бундан ташқари Самарқанд вилоятида 600 та фермер ва 7000 та тамакикорлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Валюта-молия сиёсати либерализацияси ва миллий валютанинг бозор курси жорий этилганидан сўнг, “Бритиш Американ Тобакко” раҳбарияти томонидан, Самарқанд Сигарет Фабрикаси модернизациясига қўшимча инвестициялар киритиш ва уни қўшни мамлакатларга тайёр маҳсулотларни экспорт қилувчи субрегионал марказга айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Афсуски сўнги 10 йил давомида, тайёр маҳсулотлар экспорти доимий равишда амалга оширилмаган бўлиб, бир марталик характерга эга эди. Экспортнинг асосий хажмини эса, Ўзбекистонда етиштириладиган “Дюбек”, “Измир” ва “Басма” тамаки навларидан олинадиган тамаки хомашёси ташкил этган. Бироқ, фақат тамаки хомашёси экспорти, корхонанинг молиявий барқарорлигини узоқ муддат ичида таминлай олмайди, бунинг сабаби Ўзбекистонда етиштирилувчи ориентал тамаки навларига жаҳон бозорида талаб камайиб боришидир.

Сўнги икки йил давомида республика ҳукумати томонидан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, экспорт муҳитини яхшилаш учун шароит яратиб берди, экспорт таркибини хомашёдан тайёр маҳсулотгача кўтариш имкониятини берди.

Кўп йиллик танаффусдан сўнг, 2018 йилнинг 1 чорагида, Қирғизистон ва Туркманистонга тамаки маҳсулотларини экспорт қилиш тўғрисида илк шартномалар имзоланди. Қозоғистон, Тоджикистон ва Монголияга маҳсулотлар етказиш буйича музокаралар сўнги босқичига етмоқда. Қайд этилган бозорларнинг “БАТ Ўзбекистон” маркалари остида ишлаб чиқарилувчи маҳсулотлар учун экспорт потенциали 15 млн. АҚШ долларига яқин.